Хитойда NORINCO давлат саноат компанияси авиацион бомбанинг «барча бомбаларнинг онаси» деб аталадиган янги турини намойиш этди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Таъкидланишича, ўтган йилнинг декабрь ойида компания бомбани номи ошкор қилинмаётган жойда синаб кўрган ва у жуда катта портлашни юзага келтирган. Қуввати бўйича қурол фақат атом бомбасидан ортда қолади.
Қайд этилишича, бомба Хитойдаги энг кучли ноядровий бомба ҳисобланади. Унинг оғирлиги сабабли ташувчи самолёт бир учишда фақат битта бомбани олиб уча олади.
Изоҳ (0)