Германия шарқидаги Дёбельн шаҳри марказидаги «Германия учун альтернатива» ўнглар партияси бўлинмаси биноси яқинида юз берган портлашга алоқадорликда гумонланиб, уч киши полиция томонидан ҳибсга олинди, деб ёзади «РИА Новости».
Гумонланувчилар 29, 30 ва 50 ёшдаги Германия фуқаролари эканлиги айтилмоқда. Кейинги текширув Саксония федерал ўлкасининг тегишли органлари томонидан олиб борилмоқда.
Аввалроқ Дёбельн марказидаги «Германия учун альтернатива» ўнглар партияси бўлинмаси биноси ёнида портлаш содир этилгани хабар берилган эди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Ҳуқуқ-тартибот органлари тахминларига кўра, ёвуз ниятлилар буни сиёсий мақсадлар билан амалга оширган бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)