Россия президенти Владимир Путин Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Исроил томонининг ташаббуси билан бўлиб ўтган мулоқотда Суриядаги вазият, шу жумладан, АҚШ қўшинларининг олиб чиқилиши билан боғлиқ баёнотдан кейин юзага келаётган вазият муҳокама қилинган.
Таъкидланишича, томонлар минтақада терроризмга узил-кесил барҳан беришни, шунингдек, Сурияни сиёсий жиҳатдан тартибга солишда кўмаклашишни кўзламоқда.
Изоҳ (0)