«Пабук» тропик довули сўнгги ўттиз йилда илк бор Таиланднинг жанубий соҳилларига ёпирилди, деб ёзади «РИА Новости». Табиий офат ўз йўлида дарахтларни қўпориб ташлаган, биноларни вайрон қилган. Оқибатда бир киши ҳалок бўлиб, минглаб сайёҳлар оролларни тарк этган.
Маълум бўлишича, довул Таиланднинг Сиам кўрфазида кучли тўлқинларини ҳам келтириб чиқарган. Фавқулодда ҳодисада Накхонситхаммарат провинцияси аҳолиси кўпроқ зарар кўрган. Хавфли ҳудудлардан 6 мингдан зиёд маҳаллий аҳоли вақтинчалик яшаш жойларига кўчирилган.
Мамлакат метеорология департаменти маълумотларига кўра, довулнинг тайфунга айланиш эҳтимоли кам. Одатда тропик пўртана муссон ёмғирлари мавсумида учраб, январь ойида Таиландда қулай об-ҳаво шароити кузатиларди.
Изоҳ (0)