Дубайда нархи 1,5 миллион доллар бўлган яхта 11 нафар йўловчи ва экипаж аъзолари билан чўкиб кетди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Ҳодиса 30 декабрь куни Dubai Marina ва Jumeirah Beach Residence туманлари яқинида юз берган, бироқ бу ҳақда гувоҳларнинг видеолари тарқалганидан кейин маълум бўлган.
Tourists and crew rescued after rented yacht sinks off Dubai Marina https://t.co/MXZjwPvZ7f pic.twitter.com/a2SnS4IVeg
— The National (@TheNationalNews) January 4, 2019
Полиция қайиғи яхта бортида бўлганларнинг барчасини қутқариб олган. Сайёҳлар орасида Франция, Россия ва Буюк Британиянинг саккиз нафар фуқароси бўлган.
Изоҳ (0)