Хитой аҳолиси 2018 йилда 1,27 миллион кишига қисқарди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Олимларнинг ҳисоб-китобига кўра, мамлакатда ўтган йили туғилган чақалоқлар сони 2017 йилга нисбатан 2,3 миллионга кам бўлган. Бу Хитойнинг янги тарихидаги энг ёмон кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, бу тенденция ортга қайтмас бўлиши мумкин. Хитойда туғиш ёшидаги аёллар эркаклардан анча кам. Бундан ташқари, кўплаб оилалар тиббий ёрдам ва таълимга ёрдам харажатлари сабабли болали бўлишдан бош тортмоқда.
Изоҳ (0)