• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Довруғи достон Душанбе ёки мўъжаз пойтахт мўъжизалари

    «Тожикистон — XXI аср» мустақил журналистика мактаби томонидан Ўзбекистон Журналистларни қайта тайёрлаш маркази билан ҳамкорликда ташкилланган қўшни давлатга сафаримиз, табиийки, пойтахт Душанбедан бошланди ва асосан шу ерда кечди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ушбу шаҳар ёзма манбаларда илк бор 1676 йилда тилга олинади. У карвон йўллари чорраҳасида пайдо бўлган, душанба кунлари бу ерда катта бозор бўлган. Номи ҳам шунга боғлиқ.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бугунги кунда Душанбеда 820 минг киши истиқомат қилмоқда. Пойтахт ҳукуматига 20 йилдан ошиқ — 1996 йилдан 2017 йилгача Маҳмадсаид Убайдуллоев раҳбар бўлган. Шундан берисига президент Эмомали Раҳмоннинг ўғли Рустам Эмомали бошқариб келмоқда.

    Фото: Sputnik

    Фото: Sputnik

    Бошқа мегаполисларга солиштирганда Душанбе мўъжаз ва шинам шаҳар. Шунга қарамай, нафақат минтақа, балки дунё миқёсида ҳам тилга тушган натижалари бор экан.

    Фото: Tajikistan times

    Фото: Tajikistan times

    Уларнинг дастлабкисидан яхши хабардорсиз. Гап 165 метрли давлат байроғи ҳақида кетмоқда. Унинг лойиҳасига 2010 йил 24 ноябрь, Тожикистонда миллий байроқ куни нишонланадиган санада қўл урилган.

    Орадан бир йил ўтиб, 2011 йили 30 август куни ҳилпирай бошлаган байроқ то 2014 йил сентябргача, Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида 170 метрли байроқ қад ростламагунча дунёдаги энг баланд байроқ бўлиб келган ва Гиннес рекордлар китобига кирган. Байроқнинг эни 30, бўйи 60 метр, оғирлиги 420 килограмм.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Президент саройи қаршисида жойлашган Тожикистон миллий кутубхонаси менга саройдан ҳам маҳобатли туюлди. Бино 2012 йил 20 мартда, Наврўз байрами арафасида очилган. Бу воқеа арафасида мамлакатда китоб тўплаш умуммиллий акцияси ўтказилган ва унда давлат, жамоат ташкилотлари, аҳоли фаол иштирок этган. Натижада 3 миллионга яқин китоб топширилган. Ҳозирда кутубхона фондида 6 миллиондан ортиқ китоб, газета-журнал, электрон материаллар сақланади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Очиқ китоб шаклида қурилган тўққиз қаватли бино (узунлиги 167 метр, баландлиги 52 метр, умумий майдони 45 минг квадрат метр) Марказий Осиёдаги энг катта кутубхона саналади. Бу ерга кираверишда тожик халқининг 22 нафар атоқли фан, адабиёт ва сиёсат арбоби бюсти жойлашган. Улар сирасида Фирдавсий, Саъдий, Ҳофиз, Рудакийдан тортиб Мирзо Турсунзода ва Эмомали Раҳмонгача бор.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Кутубхона 25 та ўқув зали, тадбир ва анжуманлар ўтказиш учун 9 та залга эга. Унинг қошида АҚШ, Хитой, Германия маданият марказлари очилган. Имконияти чекланган кишилар учун алоҳида бўлим хизмат қилади: бу ерда овозли нашрлар ва Брайл алифбосидаги китоблар сақланади. Айтганча, миллий кутубхонанинг янги биноси қурилиши бошланган кун — 4-сентябр мамлакатда «Китоб куни» деб эълон қилинган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    2019 йил августида Душанбеда Марказий Осиёдаги энг йирик масжид намозхонлар учун ўз эшикларини очади. Ҳозирги вақтда қурилиш ишларининг 70 фоизи бажарилган. Ушбу масжидда бир вақтнинг ўзида 120 минг намозхон ибодатни амалга ошириши мумкин.

    Фото: Asia-Plus

    Фото: Asia-Plus

    Майдони 12 гектар бўлган жоме масжидининг қурилиш ишлари 2009 йилда бошланган. Харажати 100 миллион доллар баҳоланаётган қурилишга Қатар молиявий кўмак бермоқда.

    Майли, рекордлар ўз йўлига. Душанбенинг бошқа жиҳатлари ҳам журналист сифатида эътиборимни тортди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ўзбекистон билан алоқалар тиклангани ниҳоятда қадрланади. Уларнинг йўлга қўйилгани Тожикистонда 2018 йилнинг энг муҳим воқеалари қаторида зикр этилди. Буни сафар чоғида ўзимиз ҳам ҳис этдик. Ўзбекистонликларга нисбатан эътибор кучли, Президент Шавкат Мирзиёев эса мамлакатда анча машҳур. Биз мулоқотда бўлганларнинг аксарияти «Коҳи Борбад» cаройидаги давлат раҳбарлари қатнашган концертни кўзда ёш билан кузатгани ҳақида гапирди.

    Фото: Sputnik

    Фото: Sputnik

    Расмий идоралар ҳаддан зиёд қўриқлашдан холи. Жумладан, президент саройи, мамлакат ҳукумати, парламент биноси.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мамлакат сенаторлари ва депутатлари мажлис қурадиган бино ҳатто панжара билан ҳам ўралмаган экан.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Нарх-наво баландлиги. Душанбедаги супермаркет, савдо дўконларида нарх-наволар анча баланд. Биринчи галда озиқ-овқат ва бензин қиммат, маҳсулотларнинг аксарияти Россиядан келтирилади. Тожикистонликлар Ўзбекистон билан алоқаларнинг тикланиши нарх-наво пасайиши, янги товарлар кириб келишига хизмат қилади деб ҳисобламоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Кўчалар ва хиёбонларнинг озодалиги. Душанбеда бир ҳафта бўлиб кўча ёки хиёбонларда тамаки бурқсатиб кетаётган кишини учратмадик. Айтишларича, бу юзасидан махсус қонун қабул қилинган ва унга қатъий риоя этилади. Жамоат жойларида чекканлик учун тузуккина жарима тўлашга тўғри келади. Кўчалар нафақат эрталаб, балки кечки пайт ҳам супурилади ва сув сепилади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Давлат тилига эътибор. Расмий идоралар тугул савдо дўконлари, тамаддихоналар ва бошқа оммавий жойларда ҳам аввал давлат тили, сўнг бошқа тиллардаги ёзувларга кўзингиз тушади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Шу ерга келиб тилимизга сингиб кетган айрим ажнабий сўзларни бемалол таржима қилиб қўллаш мумкинлигига амин бўлдим. Жумладан, фаст-фудни «Тез тайёр» дейиш ҳам мумкин экан...

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

     

    04.01.2019, 15:18   Изоҳ (0)   49150
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.