Германиядаги Дебельн шаҳри марказида жойлашган ўнг партия бўлинмаси офисида порталш юз берди, деб хабар берди «Корреспондент.net».
Полиция вакилининг айтишича, ҳодиса маҳаллий вақт билан 19:20 да юз берган.
Портлаш оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Партия биноси ва қўшни уйлар зарарланган.
Бундан ташқари, портлаш оқибатида шу атрофдаги парковкада қолдирилган фургонлар зарарланган.
Етказилган зарар миқдори ҳозирча номаълум.
Дастлабки маълумотларга кўра, жиноятчи ушбу қилмишни сиёсий сабабларга кўра содир этган бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)