Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Навоий вилояти божхона бошқармаси томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда Кармана туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Б.Ф.нинг қилмишларига чек қўйилди. Бу ҳақда «Дарё»га Божхона қўмитаси ахборот хизмати бош инспектори Ҳусан Тангриев маълум қилди.

Фото: Божхона қўмитаси ахборот хизмати

Фото: Божхона қўмитаси ахборот хизмати

Ушбу шахс оғирлиги 5,2 килограмм, 2 турдаги 6300 донадан ортиқ пиротехника воситасини 6,7 миллион сўмга сотаётган вақтда фош қилинди.

Шундан сўнг мазкур қонунбузарлик ҳолатини илдизи билан бартараф этиш мақсадида тезкор тадбир давом эттирилди. Мазкур қилмишларнинг бир учи Ғиждувон туманига бориб тақалди.

Тезкор тадбир давомида ушбу туманда истиқомат қилувчи фуқароР.Ж.7,7 килограммдан ортиқ оғирликдаги ва 2 турдаги пиротехника воситасини сотишга уринган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.Қонунбузардан олиб қўйилган 9005 дона пиротехника воситасининг умумий қиймати 10 миллион сўмни ташкил қилар экан.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, жорий йил давомида божхона ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи билан боғлиқ 135 та қонунбузарлик ҳолати аниқланди. 371,1 миллион сўмлик 161 минг донадан ортиқ пиротехника воситасининг ноқонуний равишда олиб ўтилишининг олди олинди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар