Янги йил арафасида Сирдарёдан Оролбўйига машиналар карвони йўлга чиқди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ тумани аҳолисига янги йил туҳфаси сифатида 9 та юк машинасида 200 миллион сўмликдан зиёд озиқ-овқат маҳсулотлари ва асбоб-анжомлар юборилди.
Бунга бағишланган тадбирда сўзга чиққан нуронийлар, зиёлилар, ёшлар ва хотин-қизлар вакиллари, уламолар бундай хайрли тадбир билан кетаётган карвонга оқ йўл тилади.
Изоҳ (0)