Ўзбекистонда пиротехниканинг ҳар қандай тури маиший ишлатиш учун тақиқланган. Бу ҳақда «Xabar.uz» эслатмоқда.
Айниқса, бу матоҳ болалар қўлига тушиб қолса, фавқулодда ҳодисалар, жумладан, ёнғин келтириб чиқариши, одамларга оғир жароҳат етказиши мумкин. Шунга қарамай, болалар гуруҳ-гуруҳ бўлиб, пиротехника воситаларидан фойдаланаётганининг гувоҳи бўляпмиз. Пиротехника воситаларининг аксарияти хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган контрафакт маҳсулотлари эканлигини, табиийки, улар билмайди.
Шуни айтиш лозимки, қиш мавсумида, қолаверса, янги йил байрами арафасида пиротехника воситаларидан фойдаланмаслик содир бўладиган кўплаб нохушликларнинг олдини олади. Бунда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари қаторида ҳар бир ота-она, маҳалла-кўй, таълим муассасалари мутасаддилари бирдек масъулдир.
Болаларимизни асрайлик!
Изоҳ (0)