Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

26 декабрь, чоршанба куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри мезбонлигида ўтаётган шахматнинг блиц ва рапид йўналишлари бўйича Жаҳон чемпионатининг иккинчи раунди якунланди.

Ўзбекистонлик Шамсиддин Воҳидов (16 ёш) рапид йўналишидаги баҳсда дунёнинг айни дамдаги 1-рақамли шахматчиси, норвегиялик Магнус Карлсен устидан ғалаба қозонди.

Воҳидов мусобақада 188-рақамда сараланганди. Карлсен эса табиийки 1-рақамли сараланган спортчи сифатида қайд этилганди.

Биринчи раунд якунларига кўра, америкалик Хикару Накамура рейтингда етакчи бўлиб турибди. Воҳидовнинг навбатдаги раунддаги рақиби россиялик Алексей Дреев бўлади.

Маълумот учун, ўтган турда Шамсиддин россиялик Станислав Новиков билан дуранг натижасига рози бўлганди. Магнус Карлсен эса украиналик Адам Тухаевга имкониятни бой берганди.

Қайд этиш жоиз, Шамсиддин Воҳидов жорий йилнинг 24 ноябрь — 3 декабрь кунлари Туркиянинг Кўня шаҳрида ўтказилган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси (16 ёшгача) таркибида олтин медални қўлга киритганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар