France Football нашри 2018 йил якунларига кўра, франциялик энг яхши ўйинчи номини маълум қилди.
ПСЖ ҳамда Франция терма жамоасининг 20 ёшли футболчиси Килиан Мбаппе 2018 йилда энг яхши франциялик ўйинчи деб топилди. Мбаппе ҳакамлар ҳайъати томонидан энг кўп овозга лойиқ деб топилди. Ҳакамлар қаторида олдинги йилллардаги лауреатлар ҳам бўлган.
Мбаппе, шунингдек, нашр талқинига кўра йилнинг энг яхши ёш ўйинчиси деб ҳам топилганди. Қайд этиш жоиз, у «Олтин тўп» учун курашда 4-ўринни эгаллади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)