Рой Ҳожсон қўл остидаги «Кристал Пэлас» жамоаси АПЛ 18-тури доирасида сафарда «Манчестер Сити»га қарши майдонга тушиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Натижада Ҳожсон сўнгги 8 йил ичида «Манчестер Сити» (АПЛ доирасида)ни «Иттиҳод» стадионида мағлуб эта олган илк англиялик мураббий бўлди.
Сўнгги бор «Ман Сити» 2010 йил май ойида англиялик Ҳарри Реднапп бошчилигидаги «Тоттенҳэм»га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)