26 декабрь, чоршанба куни футбол бўйича Италия А Сериясининг 18-тури бошланди.
Турнинг илк ўйини «Фрозиноне» ҳамда «Милан» жамоалари ўртасида кечди. Ўйин томонларнинг 0:0 ҳисобидаги дуранг натижаси билан якунланди.
Миланликлар А Сериянинг кетм-кет 4 та ўйинидан бери гол ура олмаяпти. Бундай ҳолат сўнгги бор 1984 йил қайд этилганди.
«Милан» А Сериядаги сўнгги 4 та ўйинда 3 та дуранг ўйнади ва 1 та мағлубиятга учради. Жамоа айни дамда 28 очко билан 5-ўринда бормоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)