Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округи Нуристон горнизонидаги ҳарбий қисмда «Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!» шиори остида «Менинг дадам ҳарбий» мавзусида қисм ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари ўртасида ўтказилган расм чизиш танлови ўтказилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

Танловда ҳарбий хизматчиларнинг 54 нафар фарзандлари ўз ижод намуналарида Ватанни акс эттиришга ҳаракат қилди.

Suningдек, танлов давомида болажонлар томонидан йиғилганлар этиборига кўргазмали чиқишлар ҳам тақдим этилди. Ғолиб иштирокчилар тадбир ташаббускорларининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг 13 декабрдаги фармойишига биноан жорий йилнинг 15 декабридан 2019 йилнинг 15 январига қадар «Ватанпарварлик ойлиги» этиб белгиланган. Шу муносабат билан республиканинг барча ҳудудларида Мудофаа вазирлиги қўшинлари томонидан турли тадбирлар уюштирлмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар