Ўзбекистонда Президент фармони билан Ички ишлар вазирлигининг байроғи ва эмблемаси намуналари тасдиқланди.
Байроқ ва эмблемани тайёрлаш, фойдаланиш ва сақлаш тартиби Ички ишлар вазири томонидан тасдиқланади.
Бундан кўзда тутилган мақсад ички ишлар органлари бирдамлиги, ходимларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, улар томонидан «Халқ манфаатларига хизмат қилиш» хизмат бурчи сўзсиз бажарилишини таъминлашдан иборат эканлиги қайд этилган.
Изоҳ (0)