Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида, Белдирсой ҳудудида 24 декабрь, душанба куни 3 нафар сноубордчи ҳалок бўлди. Уларнинг уччови ҳам Тошкентдан, маҳалладош бўлган, дея хабар беради «Газета.uz».
Гувоҳлар йигитларни (уларнинг иккиси 19 ва 24 ёшда бўлган) тахминан соат 16.00 да канаткада тоққа кўтарилаётганини кўрган. Қутқарувчилар музлаб қолган жасадларни қор остидан соат 21.00 атрофида чиқариб олган.
«Кўчки аниқ бўлмаган. Улар ман этилган жойларда, ажралиб турувчи белгиларсиз учган. Дастлабки тахмин — улар сноубордда тушаётиб қоқилиб кетган ва қор уюмига келиб тушган», — таъкидлади нашрнинг ФВВдаги манбаси.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда, ўлим сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Изоҳ (0)