Украинанинг Житомир вилоятида Су-27 қирувчи самолёти қўниш вақтида ҳалокатга учради, дея хабар бермоқда Meduza.
Украина Қуролли кучлари Бош штаби ахборотига кўра, ҳодиса оқибатида самолёт учувчиси ҳалок бўлган.
Авиаҳалокат режалаштирилган парвоз вақтида юз берган.
Бу Украинада сўнгги вақтларда юз берган Су-27 самолётлари билан боғлиқ иккинчи фалокат. Октябрь ойида Винница вилоятида шундай самолёт қулаган, оқибатда икки киши, хусусан, АҚШ Миллий гвардияси вакили ҳалок бўлганди.
Изоҳ (0)