Франциянинг Страсбург шаҳридаги отишманинг тўртинчи қурбони италиялик журналист Антонио Мегалисси бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Журналист фаолият юритган EuroPhonica Европа радистанциялари тармоғи ушбу маълумотни тасдиқлади.
«Ҳамкасбимиз Антонио бизни тарк этганини тасдиқлашга мажбурмиз», — дейилади тармоқ томонидан тарқатилган хабарда.
Изоҳ (0)