Instagram ходимлари фойдаланувчилар томонидан эълон қилинган геожойлашув, хештег ва смайликларни таҳлил қилди ва 2018 йил якунларини эълон қилди, деб хабар берди «Корреспондент.net».
Ижтимоий тармоқ маъмурияти энг бахтли геожойлашув сифатида Япониянинг Токио шаҳрида жойлашган Disneyлендни тан олди.
2018 йилда Instagram фойдаланувчилари энг кўп Япониядаги Disneyленд сурати остига бахтли смайликлар қолдирган.
Шунингдек, экспертлар юз учун энг оммабоп фильтрни ҳам аниқлади: Бу кўзларда акс этувчи юракчалар фильтри экан.
2018 йилда фойдаланувчилар томонидан энг кўп ишлатилган хештеглар қуйидагилар бўлди: #metoo, #timesup и #marchforourlives.
Изоҳ (0)