Непалнинг Нувакот туманида юк машинаси жарга қулаб тушиши оқибатида камида 18 киши ҳалок бўлди, яна 16 киши турли даражада тан жароҳати олди. Бу ҳақда Katmandu Post газетасига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ҳодиса 14 декабрь, жума куни кечаси содир бўлган. Одамлар қишлоқдошининг дафн маросидан юк машинасида қайтаётган пайт ҳайдовчи бошқарувчи эплай олмай, йўлдан чиқиб кетди ва юк машинаси 400 метрлик жарликка қулаб тушди.
Непал полицияси ва ҳарбийлар машина ҳалокатга учраган жойга дарҳол етиб келиб жабрланувчиларни қутқарди. Қурбонлар сони ортиши мумкин. Ҳозиргача юк машинасида ҳалокат пайти неча киши бўлгани аниқ эмас.
Изоҳ (0)