Париждаги Опера майдонида «сариқ нимчалилар»нинг референдум ўтказиш талаби билан уюштирган норозилик намойиши якунига етгач, улар Сен-Лазар вокзали томон ўтказилмади. Шундан сўнг, «Коммерсантъ» хабарига кўра, намойишчилар полиция билан муштлашишни бошлаган. Бу вақтда намойишчилар сафида 3 мингга яқин одам бўлган.
Полиция ходимлари шаҳар бўйлаб тарқоқ ҳаракат қилаётган намойишчилар гуруҳларининг бирлашишига йўл қўймасликка уринмоқда. Ҳозиргача Париж бўйлаб намойишлар вақтида 95 киши ушланган, улардан 63 нафари ҳибсхонага жойлаштирилган.
Франциядаги оммавий норозилик намойишлари ноябрдан бери давом этмоқда. «Сариқ нимчалилар» ҳаракати дастлаб бензин нархи ошишига қарши бир намойиш ўлароқ шаклланган эди, кейинроқ ҳукумат сиёсатидан норозилар ҳам уларнинг сафига қўшилди.
Ушбу норозилик намойишлари сабаб Франция президенти Эмманюел Макрон ўтган ҳафта мамлакатда иқтисодий ва ижтимоий фавқулодда ҳолат тартибини жорий этган.
Изоҳ (0)