Тожикистон ОАВ кенгаши икки нафар ўзбекистонлик журналистни «Эътимод» мукофоти билан тақдирлади. Бу ҳақда кенгаш раиси Шаҳло Акобирова маълум қилди, дея хабар беради «Турон 24».
Шаҳло Акобированинг сўзларига кўра, мазкур мукофот тожик журналистикаси ривожланишига катта ҳисса қўшган маҳоратли журналистларга берилади.
Тожикистон ОАВ Кенгашининг «Эътимод» мукофотига Ўзбекистоннинг «Овози тожик» газетаси бош муҳаррири Шерпўлат Вакилов ҳамда Самарқанд телевидениесининг «Шоми Самарқанд» («Самарқанд оқшоми») дастури муҳаррири Шаҳло Аҳророва муносиб топилди.
Мазкур мукофот илк маротаба ўзбекистонлик журналистларга берилди.
Изоҳ (0)