Колумбия ғарбида автобус иштирокидаги ЙТҲ оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлди, яна 20 нафари жароҳатланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Қайд этилишича, ЙТҲ 9 декабрь, якшанба куни эрталаб Йотоко мунисипалитетида юз берган. Ҳаваскор баскетболчиларни олиб кетаётган автобус ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши оқибатида ағдарилиб кетган.
Тўққиз киши воқеа жойида, яна тўрт киши шифохонада вафот этган. 20 киши жароҳатланган.
Ҳозирда ЙТҲ юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Унинг асосий сабабларидан бири сифатида тормознинг ишламай қолиши кўрсатилмоқда.
Изоҳ (0)