Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида пишириладиган таомлар ҳақидаги бу видео кўпчиликда қизиқиш уйғотди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Бир кунда уни 90 мингдан ортиқ киши кўриб, 800 га яқин хорижлик изоҳ қолдирди.
Жумладан, Южиро исмли фойдаланувчи бу мамлакатни ўзи саёҳат қилиши зарур бўлган жойлар рўйхатига киритганини билдирган. Casualлй тахаллуси билан кирган фойдаланувчи эса Ўзбекистон ҳақида аввал эшитмагани ва бу тасвирлар орқали юрт вакиллари жуда меҳмондўст эканига гувоҳ бўлганини ёзган. «Видеода ажойиб таомлар ва такрорланмас маданиятга эга Ўзбекистоннинг қирраларини очиб берилгани жуда яхши бўлибди», дейди Лорд Антонй. Яна бир мухлис эса «бу видеони кўриб оиламни албатта янги йилда Ўзбекистонга боришга кўндиришга тушдим» деб фикр қолдирган.
Бу каби илиқ муносабат видео остидаги изоҳларда анчагина. Дунё бўйлаб 1,5 миллионга яқин потенциал сайёҳ ўқийдиган ушбу саҳифада Ўзбекистон ҳақида маълумотлар чиқиши самара бериши шубҳасиз.
Изоҳ (0)