Калифорниядаги Кемпфайр ёнғинида Мэдисон лақабли итнинг вафоси барчани ҳайратга солди, дея хабар берди Forum Daily.
8 ноябрь куни Анатолия зотидан бўлган овчарка эгаси Андреа Гэйлорд ўзининг Парадайздаги уйига етиб боролмагани сабабли хавфли ҳудудда қолиб кетди. Кейинги бир неча ой давомида Гэйлорд ўз ити учун қила олган ягона иш бу унинг хавфсизлиги учун дуода бўлиш эди.
«Қутқарув ташкилотининг кўнгиллиси бўлган Шейла Салливан Мэдисон Мигелни бошқа шаҳардаги бошпанага жойлаштиришни сўради, аммо ит тутқич бермади. Салливан бир неча бор итни уй олдида кўрди ҳамда унга егуликлар қолдирди. У итнинг одамлар қайтишига бўлган ишончини сақлаб қолиш мақсадида уйнинг олдига унинг эгаси Гэйлорднинг кийимларини қолдирди.
Эвакуация ҳақидаги буйруқ бекор қилингач, Гэйлорд ўзининг вайрон бўлган уйи олдига қайтди ва ҳали ҳамон умидини узмай эгасини пойлаётган Мэдисонни кўрди, —дейилади хабарда.
Итининг вафоси ҳақида Салливан Facebook ижтимоий тармоғидаги хайрия ташкилотининг саҳифасида ёзиб қолдирди.
Эслатиб ўтамиз, Шимолий Калифорниядаги Кемпфайр ёнғини 17 кун давомида 14 000 уйни вайрон қилди, Парадайз шаҳри бутунлай ёниб кетди.
Гэйлорд ёнғинда ҳамма нарсасидан айрилди ва ҳозирда бошпанасиз, аммо аёлнинг сўзларига кўра, итининг вафоси унга тасалли берди.
Изоҳ (0)