Фарғона вилоятининг Учкўприк тумани Ички ишлар бўлими навбатчилик қисмига машина ўғирлангани ҳақида маълумот келиб тушган. Жабрланувчи берган аризага асосан зарур чора-тадбирлар кўрилган ва тез орада ўғри қўлга олинган. У 1963 йилда Андижон вилоятнинг Избоскан туманида туғилган фуқаро бўлиб чиқган. Бу ҳақда «Дарё» манбаси хабар берди.
Учкўприк тумани ИИБ тергов бўлимидан олинган маълумотга кўра, фуқаро Р.М. туман марказида эшиклари очиқ ҳолда қаровсиз қолдирилган Tico автомашинасини ўғирлаб, яшаш хонадонига олиб бориб яшириб қўйган.
Р. М. ўғирланган автомашинани келгусида талон-торож қилиш мақсадида туман маркази томон бошқариб кетаётган вақтида ИИБ ходимлари томонидан ушланган.
Ҳозирда мазкур иш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)