• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳадисларда савдодаги алдамчилик ҳақида нима дейилган?

    Islom.uz нашри «Бозор ва унга боғлиқ масалалар» китоби асосида Ислом динида савдо ишларидаги алдамчилик тўғрисида мақола эълон қилди. Ушбу мақолани тўлиғича эътиборингизга ҳавола қиламиз.

    Фото:Google Images

    Фото:Google Images

    Ҳадисларда алдамчилик ҳақида жуда кўп мисоллар келтирилган улардан бири Набий (с.а.в) ҳақидагисидир.

    «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таом сотаётган одамнинг олдидан ўтаётиб: «Қандай сотяпсан?» деб сўрадилар. У хабар берди. Шунда у зотга: «Қўлингни у(таом)нинг ичига киргиз», деб ваҳий қилинди. У зот қўлларини киргизсалар, ҳўл экан. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким алдаса, биздан эмасдир», дедилар».

    Абу Довуд, Муслим ва Термизий ривоят қилишган. Муслим ва Термизийнинг лафзида: «У зот: «Эй таом эгаси, бу нимаси?!» дедилар. «Ёмғир теккан эди, эй Аллоҳнинг Расули», деди. «Одамлар кўришлари учун буни таомнинг устига қилсанг бўлмасмиди?! Ким алдаса, мендан эмас!» дедилар», дейилган.

    Ушбу ҳадиси шарифдаги таом деб номланган ва савдога қўйилган мол буғдой бўлиб, унга осмондан тушган ёмғир тегса, шишиб, оғир бўлиб қолади. Шунинг учун сотувчи ўлчовда ботил йўл билан фойда кўради. Иккинчидан, ёмғир теккан буғдойни сақлаб бўлмайди. Шунинг учун бундай маҳсулотларни айбини айтмай сотиш алдамчилик ҳисобланади.

    Ушбу ҳадисдан савдо-сотиқ борасида бир қанча фойдалар олинади:

    1. Ислом дини савдо-сотиқ, иқтисодий ишларда ҳам ўз таълимотларига эга экани.

    2. Масъул кишилар савдо-сотиқ ишлари шариатга мувофиқ боришини кузатиб туриши лозимлиги. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўрашлари ва қўлларини солиб, текшириб кўришлари шуни кўрсатади.

    3. Савдо молида айб бўлса, уни харидорга айтиш ёки кўрсатиш лозимлиги. Айбини кўриб, билиб туриб олса, ўзининг иши.

    4. Савдода алдамчилик қилиш савдогарни мусулмонлик доирасидан чиқариши.

    Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Биздан эмасдир», деганлари «Менинг динимда эмас», деганларидир.

    Энди бугунги катта-кичик савдогарларнинг қилаётган ишларига бир назар солайлик.

    Савдонинг қайси тури бўлса, ҳаммасида харидорни яхшилаб алдаш услуби ишлаб чиқилган. Сотувчининг нима қилиб бўлса ҳам харидорни алдаб, молини ўтказиб олишдан бошқа ташвиши йўқ.

    Бунда кўргазмага яхши, сифатли молни қўйиб, ёмонини тортиб ёки ўлчаб бериш энг осон услуб.

    Аввалгиларга ўхшаб, «Ёмғир тегиб қолган эди», дейиш қаёқда, зироат маҳсулотини бозорга олиб чиқиш учун узиб ёки териб олишдан олдин, томиридан сув ичиб, тўйиб олгунича атайлаб сув қўйилади. Маҳсулот тарози босадиган бўлганидан кейингина бозорга олиб чиқилади. Бундай маҳсулотни еган одамнинг эса мазаси қочиши шубҳасиз.

    «Бозорда шеригининг ширин анорини сўйиб, кўргазмага қўйиб, ўзининг аччиқ анорини пуллайдиганларга жуда кўпчилигимиз алданганмиз.

    Озғин қўйнинг оёғидан тешик очиб, насос билан ичига ҳаво пуфлаб шишириб сотишар экан. Ўша қўйни бозордан сотиб олиб келиб, қўйхонага қамаб қўйиб, бир пиёла чойни ичиб бўлиб қараса, қўйнинг пучайиб ётганидан фиғони фалакка чиққан харидорларнинг ҳасратларига шерик бўлганлар ҳам орамизда йўқ эмас.

    Қўйингки, бозор ҳеч бир инсон боласининг ақлига сиғмайдиган ҳийла-найранг, алдов, қаллоблик каби иллатларнинг уясига айланган. Ушбу нарсаларни касб қилиб олган алдамчилар ўзини мусулмонман, деб аташга, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматиданман, дейишга ҳақлари бормикан?!

    Аллоҳ таолодан қўрқиш, алдамчиликни ташлаш керак. Алдамчилик билан топилган мол-дунё ҳаром бўлади, эгасига юқмайди, бошига битган бало бўлади. Энг асосийси, Аллоҳ таолодан қўрқмаган, алдамчиликни ўзига касб қилиб олган кимса қиёматда шарманда бўлади»— дейилади мақолада.

    21.10.2018, 10:40   Изоҳ (0)   23469
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда «Дўстлик фестивали» тадбирлари 21 октябрь куни ҳам давом этади

    21.10.2018, 10:36

    Ўзбекистонда Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги тузилади

    21.10.2018, 10:20

    Ўзбекистонда крахмал ишлаб чиқариладиган илк корхона иш бошлади

    21.10.2018, 09:43

    «Ўзбек тилим – жон-у дилим» оммавий акцияси бўлиб ўтди

    21.10.2018, 09:16

    Тошкент шаҳрида «Дўстлик» фестивали ўтказилмоқда

    21.10.2018, 09:04

    Андижонда Олтинкўл тумани ҳокими ишдан олинди

    21.10.2018, 08:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    “Эгасиз аёллар мигрант бўлади” — “Ракурс” подкастининг навбатдаги суҳбатдоши 16 йилдан бери муҳожирликда яшаётган журналист Соҳиба Ҳаёт

    18 август, 21:35

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Чехия Европа Иттифоқида тезликни 150 км/соатгача чеклайдиган биринчи давлатга айланиши мумкин

    Дунё | 18 август, 22:35

    Хаби Алонсо Родригонинг келажагига ойдинлик киритди

    Спорт | 18 август, 22:30

    Аляскада Путин самолётига нақд пул эвазига ёнилғи қуйишга мажбур бўлинди

    Дунё | 18 август, 22:25

    “Нетаньяхуга абадий уруш керак”: Исроилдаги намойишлар фонида бош вазир қаттиқ танқидларга учради

    Дунё | 18 август, 22:15

    Айрим корхоналар тўлиқ қувватда ишлашига газ ва электр узилишлари тўсиқ бўлмоқда — Марказий банк

    Иқтисодиёт | 18 август, 22:05

    Трамп Путин ва Зеленский учрашувининг тинчликка йўл очиши мумкинлигини таъкидламоқда — Axios

    Дунё | 18 август, 21:50

    “Эгасиз аёллар мигрант бўлади” — “Ракурс” подкастининг навбатдаги суҳбатдоши 16 йилдан бери муҳожирликда яшаётган журналист Соҳиба Ҳаёт

    Ўзбекистон | 18 август, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.