• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Оҳангаронга медиа-тур: 100 кун ичида шаҳарда нималар ўзгарди? (фото)

    Тошкент вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Оҳангарон шаҳрига медиа-тур ташкил этилди. Мақсад сўнгги 100 кун ичида шаҳарда амалга оширилган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан ОАВ вакилларини таништириш бўлди, дея маълум қилади «Xabar.uz».

    Фото: «Xabar.uz»

    Фото: «Xabar.uz»

    Тошкент—Фарғона—Ўш орқали Хитойга туташувчи А-373 халқаро автомагистралининг Оҳангарон шаҳридан ўтувчи 5,8 километрлик қисмида катта миқёсдаги ободонлаштириш, бунёдкорлик ишлари олиб борилди.

    «100 кун» сўзини алоҳида таъкидлагани бежиз эмас. Чунки охирги уч ойда Оҳангаронга келмаган одамда худди бошқа шаҳарга келиб қолгандек тасаввур уйғониши аниқ: тартибсиз, шаҳарсозлик меъёр ва қоидаларига амал қилинмаган ҳолда қурилган бино ва иншоотлар, уй-жойлар,йўл ёқасида ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниб, маиший хизмат кўрсатиш объектларига айлантирилган қурилмалар ўрнини 5 ва 7 қаватли кўркам бинолар эгаллаган.

    Фото: «Xabar.uz»

    Фото: «Xabar.uz»

    Атиги 2-3 ой муддатда тор йўллар кенгайтирилиб, чироқлар ўрнатилган, болалар майдончалари, спорт масканлари ва аҳоли учун зарур бўлган бошқа маиший бинолар қад кўтарди. Яроқсиз аҳволга келиб қолган шаҳар инфратузилмаси, газ, ичимлик суви ва электр тармоқлари янгиланди.

    Маълум бўлишича, шаҳар инфратузилмасини мутлақо янгилаш, йўлларни кенгайтириш ҳамда кўп қаватли уйлар барпо этиш учун 192 та уйни бузишга тўғри келган. Уларнинг барчасига жами 34 миллиард сўмга яқин компенсация пуллари ўз вақтида берилган ва берилмоқда.

    Фото: «Xabar.uz»

    Фото: «Xabar.uz»

    Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Қобил Ҳамдамовнинг айтишича, аҳоли аввалига бузилган уйлар учун шунча пул олишига ишонмаган, кейин эса ҳаммаси ўз ўрнига тушган: «Уй эгаларининг ҳар бири ўртача 200 миллион сўмдан олди. Нарх-наво масаласида тортишганимиз ҳам йўқ. Ҳаммани рози қилдик. Уйи бузилганлар вақтинча ижарага жойлаштирилган. Оҳангаронда ижара нархи бир ойга 200-300 минг, ҳаммасига бу учун олдиндан пул берилди, ҳеч ким норози бўлгани йўқ».

    Оҳангарон шаҳри ҳокими Одилжон Жўраев журналистлар билан суҳбатда А-373 автомагистрал йўли бўйида намунали лойиҳалар асосида қурилаётган 24 та 5 қаватли тижорат уйларидаги ҳонадонларни мамлакатнинг исталган ҳудудидан келган киши ҳам бемалол харид қилиши мумкинлигини билдирди. Ушбу уйлардан сотиб олаётган вилоятликлар прописка билан боғлиқ муаммога дуч келмайди — истисно тариқасида рухсат этилган.

    Фото: «Xabar.uz»

    Фото: «Xabar.uz»

    Қурилаётган 5 қаватли мазкур уйларнинг 1-қавати маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси, 2-5-қавати турар-жой ҳисобланади. Улар 2 ва 3 хонадан иборат. Уйларнинг ташқи, яъни фасад қисми буюртмачиларнинг талабларидан келиб чиққан ҳолда, бир хилликдан қочиб, якка тартибда катта йўлнинг меъморий кўринишини комплекс равишда ҳисобга олиб, бир-бирини такрорламайдиган қилиб ишлаб чиқилган.

    Хонадонлар ва савдо нуқталари харидорларнинг имкониятлари ва хоҳишига кўра, тўлиқ таъмирланган ёки таъмирланмаган ҳолда топширилиши ҳам мумкин. Масалан, харидор таъмирланмаган хонадонни ёки савдо дўконини сотиб олса, имконияти, диди, реал эҳтиёжи ва бошқа жиҳатлардан келиб чиқиб, ўзи мослаштириши мумкин. Бундай тажрибадан дунёнинг етакчи мамлакатларида кенг фойдаланилади ва бу амалиёт ҳар томонлама ўзини оқлаган.

    Фото: «Xabar.uz»

    Фото: «Xabar.uz»

    Оҳангарон шаҳрида қурилаётган янги массив аҳолиси учун қатор қулайликлар ҳам яратилмоқда. Жумладан, уйларнинг теварагида мактабгача таълим муассасаси, спорт мажмуаси, маҳалла гузари, пиёдалар ва велосипед йўлакчаси, дам олиш жойлари, болалар майдончалари, автомобиль турар жойлари ва бошқа инфратузилма объектлари барпо этилмоқда. Муҳими, шаҳарнинг меъморий қиёфаси тубдан ўзгармоқда. Бу ўзгаришлар чиройи шаҳар аҳолисининг кайфиятида ҳам ўз аксини топмоқда.

    Фото: «Xabar.uz»

    Фото: «Xabar.uz»
    21.10.2018, 11:20   Изоҳ (0)   30212
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳадисларда савдодаги алдамчилик ҳақида нима дейилган?

    21.10.2018, 10:40

    Тошкентда «Дўстлик фестивали» тадбирлари 21 октябрь куни ҳам давом этади

    21.10.2018, 10:36

    Ўзбекистонда Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги тузилади

    21.10.2018, 10:20

    Ўзбекистонда крахмал ишлаб чиқариладиган илк корхона иш бошлади

    21.10.2018, 09:43

    «Ўзбек тилим – жон-у дилим» оммавий акцияси бўлиб ўтди

    21.10.2018, 09:16

    Тошкент шаҳрида «Дўстлик» фестивали ўтказилмоқда

    21.10.2018, 09:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

     

    Тавсия этамиз

    “Эгасиз аёллар мигрант бўлади” — “Ракурс” подкастининг навбатдаги суҳбатдоши 16 йилдан бери муҳожирликда яшаётган журналист Соҳиба Ҳаёт

    18 август, 21:35

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Чехия Европа Иттифоқида тезликни 150 км/соатгача чеклайдиган биринчи давлатга айланиши мумкин

    Дунё | 18 август, 22:35

    Хаби Алонсо Родригонинг келажагига ойдинлик киритди

    Спорт | 18 август, 22:30

    Аляскада Путин самолётига нақд пул эвазига ёнилғи қуйишга мажбур бўлинди

    Дунё | 18 август, 22:25

    “Нетаньяхуга абадий уруш керак”: Исроилдаги намойишлар фонида бош вазир қаттиқ танқидларга учради

    Дунё | 18 август, 22:15

    Айрим корхоналар тўлиқ қувватда ишлашига газ ва электр узилишлари тўсиқ бўлмоқда — Марказий банк

    Иқтисодиёт | 18 август, 22:05

    Трамп Путин ва Зеленский учрашувининг тинчликка йўл очиши мумкинлигини таъкидламоқда — Axios

    Дунё | 18 август, 21:50

    “Эгасиз аёллар мигрант бўлади” — “Ракурс” подкастининг навбатдаги суҳбатдоши 16 йилдан бери муҳожирликда яшаётган журналист Соҳиба Ҳаёт

    Ўзбекистон | 18 август, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.