Ўзбекистон Республикаси кинофотоҳужжатлари марказий давлат архивида Амир Олимхоннинг суратлар сақланмоқда, дея хабар берди ЎзА.
Туркистон ўлкасининг 1860 йилларга тегишли ҳужжатлари ва Амир Олимхонга тегишли суратлар ва унинг Петербургда Николай подшо билан учрашуви олинган қисқа видео тасвир сақланмоқда, – дейди архив фондларининг бош сақловчиси Умида Акромова.
Маълумот учун, 1893—1896 йилларда Петербургда таълим олган Олимхон, 1911 йилнинг январида Бухоро амири бўлган.
1911—1920 йилларда Бухоро тахтини бошқарган. Амир Олимхон Бухорода совет ҳукумати ўрнатилгач, Афғонистонга чиқиб кетган. 1944 йилда 64 ёшида Қобул атрофидаги Фатуҳ қалъасида вафот этгани манбаларда келтирилган.
Изоҳ (0)