Америкалик тадбиркор Илон Маск ўзининг Twitter’даги саҳифасида Tesla Model 3 электрокарининг ҳамёнбоп модификациясини тақдим этди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Автомобиль орқа узатмали бўлади ва бир марта тўлиқ қувват билан 420 километрни босиб ўтади.
Маскнинг сўзларига кўра, янги талқиннинг нархи барча чегирмалардан кейин 35 минг долларни ташкил қилади. Унинг қайд этишича, автомобилга эгалик қилишнинг реал нархи тахминан 31 минг долларни ташкил қилади, чунки харидор ёқилғи учун маблағ сарфлаши керак бўлмайди.
Изоҳ (0)