«Ўзавтосаноат» 16 октябрь куни «UzAutoTrailer» заводида йиғилган янги, газда юрувчи юк автомобили тақдимотини ўтказади. Шунингдек, «KamAZ Asia center» билан ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжатлар имзоланади. Бу ҳақда АЖ матбуот хизматига таяниб, «Turon 24» хабар бермоқда.
Тақдимотда «КамАЗ» АЖК ва «Ўзавтосаноат» АЖ раҳбарлари иштирок этади.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 10 тоннадан 36 тоннагача юк таший оладиган 11 турдаги «КамАЗ» моделлари бор. Уларнинг двигатели қуввати 240-401 от кучига эга ва экологик талабларга жавоб беради.
Завод йилига 1,5 мингта юк машинасини ишлаб чиқаради. Компания ишлаб чиқариш қувватини 5 мингтага етказмоқчи. Бундан ташқари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган юк машиналарини Марказий Осиё, Яқин Шарқ ва Африка мамлакатларига ҳам экспорт қилиш мўлжалланмоқда.
Шунингдек, «КамАЗ» компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг 12 та вилоятида дилерлик ва сервис ташкилотларини ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)