Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия президенти Владимир Путин Германия собиқ канцлери Герхард Шрёдернинг тўйига бормайди, деб ёзади «ТАСС» давлат раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песковга таяниб.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Шрёдер ва Жанубий Корея фуқароси, таржимон Ким Со Ённинг никоҳ тўйи 5 октябрь куни Германияда бўлиб ўтади.

Аввалроқ Жанубий Кореяда тўй бўлиб ўтгани, келин-куёв октябрь ойида Германияда алоҳида тўй ўтказишни режалаштираётгани хабар берилган эди. 74 ёшли канцлер учун бу бешинчи никоҳ.

Германиянинг Bild газетаси Путин никоҳ маросимида қатнашиши мумкинлиги ҳақида ёзган эди. У Шрёдер билан эскидан дўст: улар биргаликда ҳаммомга борган ва пиво ичган эди.

Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин Австрия ташқи ишлар вазири Карин Кнайсл ва бизнесмен Вольфганг Майлингернинг тўйида қатнашиш учун Австрияга бориб келган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ҳиндистонда вояга етмаган қизларга уйланишда айбланиб, 2 мингдан ортиқ эркак ҳибсга олинди
Дунё
АҚШ ҳарбийлари мамлакат осмонида учаётган Хитой шарини уриб туширди. Пекин норозилик билдирди (видео)
Дунё
“Путин менга Зеленскийни ўлдирмасликка ваъда берган” — Исроил собиқ бош вазири Беннет Россия президенти билан суҳбати ҳақида гапириб берди