АҚШ президенти Дональд Трамп тинчлик бўйича Нобель мукофотини қўлга киритиш учун номзодлардан бирига айланди. Бу ҳақда The Time журналига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, мукофотни қўлга киритиш учун етакчилар орасида КХДР раҳбари Ким Чен Ин ва Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин ҳам бор. Улар Корея ярим оролининг ядросизланиши учун мукофот билан тақдирланиши мумкин. Трампнинг имконияти букмекерлар томонидан 2га 5 сифатида баҳоланмоқда. У АҚШ ва КХДР ўртасида бўлиб ўтган тарихдаги олий даражада ташкиллаштирилган биринчи саммит туфайли мукофот лауреатига айланиши мумкин.
Таъкидланишича, Каталониянинг минтақавий ҳукумати собиқ раҳбари ва унинг мустақиллиги тарафдори бўлган Карлес Пучдемон, Рим папаси, Саудия Арабистони жамоат арбоби ва блогер, айни дамда қамоқда бўлган Раиф Бадавий ҳам мукофотни қўлга киритиши мумкин.
Изоҳ (0)