Россия президенти Владимир Путин Германия собиқ канцлери Герхард Шрёдернинг тўйига бормайди, деб ёзади «ТАСС» давлат раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песковга таяниб.
Шрёдер ва Жанубий Корея фуқароси, таржимон Ким Со Ённинг никоҳ тўйи 5 октябрь куни Германияда бўлиб ўтади.
Аввалроқ Жанубий Кореяда тўй бўлиб ўтгани, келин-куёв октябрь ойида Германияда алоҳида тўй ўтказишни режалаштираётгани хабар берилган эди. 74 ёшли канцлер учун бу бешинчи никоҳ.
Германиянинг Bild газетаси Путин никоҳ маросимида қатнашиши мумкинлиги ҳақида ёзган эди. У Шрёдер билан эскидан дўст: улар биргаликда ҳаммомга борган ва пиво ичган эди.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин Австрия ташқи ишлар вазири Карин Кнайсл ва бизнесмен Вольфганг Майлингернинг тўйида қатнашиш учун Австрияга бориб келган эди.
Изоҳ (0)