Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Францияга давлат ташрифи арафасида Парижда «Маданий мерос – Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги мулоқот кўприги» медиа-ивенти бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, ЮНЕСКО, мамлакатнинг Франциядаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилган медиа-ивентда Ўзбекистоннинг маданий мероси ҳақида маълумот берилди.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоев, мамлакатнинг Франциядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси С.Рустамбоев, ЮНЕСКО Бош директори ўринбосари Эрнесто Ренато Oттоне Рамирес, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили У. Шодиев ва бошқалар Ўзбекистон—Франция ўртасидаги алоқалар янги босқичда ривожланаётгани, бунда маданий-гуманитар соҳалардаги алоқалар муҳим ўрин тутишини қайд этди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Тадбирда Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жумладан, маданий-маърифий соҳаларда самарали халқаро ҳамкорлик қилиш учун яратилаётган янги имкониятлар ҳақида ҳужжатли фильм намойиш этилди. Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясининг «Ўзбекистон маданий мероси мамлакатлар ва халқлар ўртасидаги мулоқотга йўл» лойиҳаси доирасида чоп этилган туркум китоблар намойиш қилинди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

«Маданий мерос – Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги мулоқот кўприги» мавзусидаги илмий семинарда икки мамлакат таниқли олимлари ўзаро ҳамкорликни янада мазмунан бойитиш, янги лойиҳалар устида ишлаш, илмий-маърифий алмашинувни фаоллаштириш истиқболларини муҳокама қилди.

Тадбир доирасида ЮНЕСКОга «Ўзбекистон маданий мероси мамлакатлар ва халқлар ўртасидаги мулоқотга йўл» лойиҳаси доирасида нашр этилган туркум китоблардан намуналар топширилди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасидаги нейтрал ҳудудда қамишзор ёқиб юборилди (видео)