«Зарубежнефть» Ўзбекистонда қўшма корхона очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар берди.
Тошкентда Россия компанияси ва «Ўзбекнефтгаз» вакиллари ўртасида бўлиб ўтган музокараларда шу ҳақда сўз борди.
«Зарубежнефть» Фарғона водийси минтақасидаги конларда нефть қазиб олишни кўпайтириш лойиҳасини амалга ошириши мумкинлигини билдирди. Шунингдек, мазкур лойиҳа бўйича ишларни жадаллаштириш ва келишувни имзолашга тайёргарлик босқичига ўтиш таклифи ўртага ташланди.
Томонлар қўшма корхона ва оператор фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда сервис шартномасини имзолаш имкониятини ҳам кўриб чиқди.
Изоҳ (0)