Тошкентда Ўзбекистон Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, генерал-майор Д. Назармухамедов ва Озарбайжон Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, полиция генерал-лейтенанти В. Эйвазов раҳбарлигида икки томон вазирликларининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Йиғилишда терроризм, экстремизм ва ноқонуний миграцияга қарши курашишда ахборот алмашинувининг бугунги ҳолати ва келажак истиқболлари, умумий жиноятчиликка қарши курашиш ва қидирув фаолияти соҳасида томонларнинг ҳамкорлиги, транспорт хавфсизлигини таъминлаш йўналишидаги ўзаро ҳамкорлик ҳолати ва уни такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар жиноятчиликка қарши курашиш ва жамоат тартибини таъминлаш бўйича тўпланган тажриба юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.
Йиғилиш якунида 2019—2020 йилларда Ўзбекистон ва Озарбайжон Ички ишлар вазирликлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик баёноти имзоланди.
Ташриф доирасида Озарбайжон делегациясининг Самарқанд шаҳридаги сайёҳлик объектларида хавфсизликни таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар билан танишиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)