• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Абдулла Ориповнинг қизи мерос машмашасига ойдинлик киритди

    Абдулла Ориповнинг фарзандлари мерос талашишаётгани ҳақидаги гап-сўзларга «Даракчи» газетасида эълон қилинган мақолада ойдинлик киритилган. Бу ҳақда UZ24 хабар берди.

    Ушбу мақола тўлиғича эътиборингизга ҳавола қилинади.

    Фото: UZ24

    Фото: UZ24

    Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманларо суди судьяси Ғайрат Эргашев нашрга маълум қилишича, чиндан ҳам Ўзбекистон халқ ёзувчиси Абдулла Ориповнинг рафиқаси Ханифа Мустафаева мерос мулкларини бўлиб беришни сўраб, судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.

    Даъвогар Ханифа Мустафаеванинг вакили Б.Эшмуродов судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар Шоира Орипова, Юлдуз Орипова, Зарифа Орипова, Мавлуда Орипова, Рухсора Орипова ва Илҳом Ориповга нисбатан мерос улушларини аниқлаш ва мерос мулкларини бўлиб беришни сўраган.

    Суднинг 2018 йил 18 сентябрь кунидаги ажримига асосан, ишга Зарема Орипова мустақил талаб билан арз қилувчи учинчи шахс сифатида жавобгар томонидан жалб қилинган.

    Суд мажлисида сўралган даъвогар Ханифа Мустафаеванинг вакили Б.Эшмуродов даъво аризасини қўллаб-қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, мерос мулки бўлган:

    – Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Нефтчи МФЙ, Эл кўчаси 3-сонли коттеждан (Экспертиза хулосасига кўра ҳисобий бозор баҳоси 297.767.142 сўм),

    – Captiva русумли автомашинадан (ҳозирги кундаги ўртача бозор нархи 80.804.200 сўм),

    – Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Ю.Ражабий кўчаси, 72-уй, 33-хонадон (ҳисобий бозор баҳоси 612.164.974 сўм)дан мерос улушларини аниқлашни сўраган.

    Ҳамда мерос мулклари бўлган:

    – Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Нефтчи МФЙ, Эл кўчаси, 3-сонли коттежни

    – Тошкент вилояти, Қибрай тумани, «Дўрмон» ҚФЙ, Ёзувчилар кўчаси, 2-уйни (ҳисобий бозор баҳоси 472.722.039 сўм),

    Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Ю.Ражабий кўчаси, 72-уй, 33-хонадонни ҳамда Captiva русумли автомашинани Ханифа Мустафаевага натура тарзида қолдиришни, қолганларнинг улушини пул миқдорида даъвогардан ундиришни сўради.

    Суд мажлисида жавобгар Юлдуз Орипова мерос мулки бўлган Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Ю.Ражабий кўчаси, 72-уй, 33-хонадонни унга натура тарзида қолдиришни, Қарши шаҳридаги коттежни, Қибрай тумани, «Дўрмон» ҚФЙ, Ёзувчилар кўчасидаги 2-уйни ва Captiva русумли автомашинадан ўз улушини пул шаклида ажратиб берилишига эътирози йўқлигини билдирди.

    Шоира Орипова ва Юлдуз Орипованинг вакили Н.Ташпулатов Ю.Орипованинг фикрларига қўшилишини, Шоира Орипова ўз улушини синглиси Юлдуз Орипова фойдасига воз кечиши, бироқ нотариал тартибдаги аризаси йўқлигини айтди. Ш.Орипова ўз улушидан воз кечган бўлса-да, ушбу улушни пуллик компенсация қилинишига қарши экани, улушни натура тарзида бўлиб беришни сўраганини билдирди.

    Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида огоҳлантирилган жавобгарлар Илҳом Орипов, Зарема Орипова суд мажлисида иштирок этишмади. Аммо судга ёзма ариза тақдим этиб, улушини пул миқдорига олишга розилик билдириб, фуқаролик ишини уларнинг иштирокисиз кўришни сўрашган. Рухсора Орипова ҳам судга ёзма ариза тақдим қилиб, отасидан қолган даъво улушидан нотариал тартибда онасининг фойдасига воз кечганини билдирган.

    Жавобгарлар Зарифа Орипова ва Мавлуда Орипова бугунги кунда АҚШда истиқомат қилгани боис ишни уларнинг иштирокисиз кўришни лозим топди.

    Фуқаролик кодексининг 1112-моддасига кўра, ворислик васият ва қонун бўйича амалга оширилади.

    Мазкур фуқаролик иши ҳолатларидан кўринишича, Абдулла Орипов ва Ханифа Мустафаева 1968 йилнинг 23 апрелида қонуний никоҳдан ўтган. Уларнинг 6 нафар фарзанди бор.

    Абдулла Орипов 2016 йилнинг 5 ноябрида вафот этган.

    Оила кодекси 23-моддасининг 1-қисмига кўра, эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобаланади. Эр ва хотиннинг умумий даромадлари ҳисобига олинган кўчар ва кўчмас ашёлар, улар эр ёки хотиндан бирининг номига расмийлаштирилганидан қатъий назар эр ва хотиннинг умумий мол-мулки ҳисобланади.

    Оила кодекси 28-моддасининг 1-қисмига кўра, эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлишда ҳамда уларнинг шу мол-мулкдаги улушларини аниқлашда, агар эр ва хотин ўртасидаги никоҳ шартномасида бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, эр ва хотиннинг улушлари тенг, деб ҳисобланади.

    2018 йил 26-сентар куни Яккасарой туманлараро суди чиқарган ҳал қилув қарорига кўра, даъвогар Ханифа Мустафаеванинг вакили Б. Эшмуродовнинг жавобгарлар Ш.Орипова, Ю.Орипова, З.Орипова, Р.Орипова, И.Ориповга нисбатан мерос улушларини аниқлаш ва мерос мулкларини бўлиб бериш тўғрисидаги даъво аризаси қаноатлантирилди.

    Қарши шаҳридаги коттеж ва Captiva автомашинадан Мустафаева Ханифанинг улуши 12/14 қисм. Ш.Орипова ва Ю.Орипованинг ҳар бирининг улуши 1/14 қисмдан, Тошкент шаҳар Яккасарой тумани, Ю.Ражабий кўчаси, 72-уй, 33-хонадоннинг 1/4 қисмидан Мустафаева Ханифанинг улуши 5/7 қисм, Ш.Орипова ва Ю.Орипованинг ҳар бирининг улуши 1/7 қисмдан деб белгиланди.

    Қарши шаҳридаги коттеж, «Дўрмон»даги уй, Captiva русумли автомашина ҳамда Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Ю.Ражабий кўчаси, 72-уй, 33-хонадон натура тарзида Мустафаева Ханифа тасарруфида қолдирилди.

    Меросдан олган улуш ўртасидаги фарқ сифатида Мустафаева Ханифадан Ш.Орипова фойдасига 82.669.704.1 сўм ва Ю.Орипова фойдасига 82.669.704.1 сўм ундирилиш белгиланди.

    Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Ю.Ражабий кўчаси, 72-уй, 33-хонадоннинг хусусийлаштириш улушлари ҳисобидан Мустафаева Ханифадан И.Орипов ва Зарема Орипованинг ҳар бирига 153.041.243.5 сўмдан ундирилиш белгиланди.

    Мустафаева Ханифадан давлат фойдасига 937.582 сўм давлат божи ундириладиган бўлди.

    Ш.Орипова ва Ю.Орипованинг ҳар биридан давлат фойдасига 1.653.394 сўмдан давлат божи ундирилиш белгиланди.

    Мазкур ҳал қилув қарори устидан назорат тартибида шикоят қилиниши ёки протест келтирилиши ҳам мумкин.

    Муҳокамаларнинг «бош қаҳрамони»га айланган Юлдуз Орипова бу борада қуйидаги фикрни билдирган:

    — Оила аъзоларимиз орасида ҳеч қандай жанжал, муросасизлик ҳолати бўлгани йўқ. Вазият шундай бўлганди: опам ва мендан бошқа фарзандлар меросдаги ўз улушидан онамнинг фойдасига воз кечишган. Иккимизнинг рози бўлмаганимиз бу – пул талаб қилди, дегани эмас. Мақсадимиз, бари ўз ҳолича қолишини истагандик. Опам ва мен ҳужжатга қўл қўймаганимиз боис онам Яккасарой туман судига меросни нархлатиб, улушларни пул кўринишида тақсимлаб беришни сўраб, даъво аризаси киритган. Бу оддий ҳол. Мен пулдан воз кечдим. Онам билан ҳам муносабатларимиз яхши, ҳеч қандай можаро бўлгани йўқ. Аслида оилада мерос хусусида гаплашмаймиз ҳам. Мол-мулк талашиш бизнинг тарбиямизга зид. Интернетдагилар кўпроқ одамнинг эътиборини жалб қилиш мақсадида «Абдулла Ориповнинг фарзандлари мерос талашишяпти», деб номимиздан фойдаланди, холос. Қонуний меросхўрлар қандай мерос талашиши мумкин? Бу мантиққа зид-ку! Отамнинг тўрт қатор шеърини ҳар қандай зеб-у зарларга алмашмайман. Отамнинг маънавий мероси – ҳақиқий бойлигим. Дунёвий мол-мулк эса қўлнинг кири. Ҳаётда ўйлаш учун меросдан ҳам муҳимроқ нарсалар бор. Ҳаётимдаги энг катта фожиа бу – отамни йўқотганим. Бундан ортиқ фожиа йўқ. Отамнинг сиймоси нафақат биз, балки бутун халқимиз учун азиз. Отамнинг мероси ҳам халқники! Биз, фарзандларнинг вазифамиз отамнинг хотирасини абадийлаштириб, номини пок сақлаш! Нодонларнинг шов-шув кўтаргани ачинарли ҳолат.

    05.10.2018, 17:00   Изоҳ (0)   72904
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Зарубежнефть» Ўзбекистонда қўшма корхона очишни режалаштирмоқда

    05.10.2018, 16:36

    Қозоғистонда ота-оналар ўқитувчиларга совға бермасликка чақирилди

    05.10.2018, 16:19

    «Нуроний» жамғармаси раиси ўринбосари «Ўзбекэнерго» раҳбариятини тизимни ўғрилардан тозалашга чақирди

    05.10.2018, 15:49

    «Ўзтрансгаз» раҳбари: Бу йил ҳеч кимни газ тармоғидан узмасликка ният қилдик

    05.10.2018, 15:38

    Тошкент шаҳар ИИББ босқинчиликда гумон қилинган шахсларга куч ишлатилгани ҳақидаги хабарларни рад этди

    05.10.2018, 15:29

    Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси Амударёда каналларни қазадиган земснарядларни бориб кўрди

    05.10.2018, 14:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ердан 4 ярим ёруғлик йили узоқлигида янги сайёра ва юлдуз аниқланди

    Дунё | 10 август, 00:10

    “Украина тақдири европаликлар иштирокисиз ҳал қилинмаслиги керак” — Эммануэл Макрон

    Дунё | 9 август, 23:30

    Ўзбекистонда иш берувчиларга қўйилган айрим талаблар бекор қилинади

    Ўзбекистон | 9 август, 23:01

    “Ан-Насср” “Бавария” футболчисига қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 9 август, 22:24

    “Ҳизбуллоҳнинг қуролсизлантирилишига қаршимиз” — Эрон расмийси

    Дунё | 9 август, 22:20

    Индонезия Ғазо жабрдийдалари учун кимсасиз оролда шифохона очади

    Дунё | 9 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.