2018 йил 29 август куни соат 22:30 ларда номаълум шахс Когон шаҳри Истироҳат кўчасида яшовчи, 1997 йилда туғилган фуқаро М.Шариповга тегишли бўлган, Нуробод кўчасида жойлашган сартарошхонадаги стол устида турган Nokia E 500 русумли қўл телефонини ўғирлаб кетган эди, деб хабар беради Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати.
Олиб борилган қидирув-суриштирув давомида ушбу жиноятни Когон шаҳар Замондош кўчасида яшовчи, 1985 йилда туғилган, Когон туманидаги KNAUF қўшма корхонаси ишчиси Шомаҳмудова Ҳилола Ҳусановна (исми шарифи ўзгартирилган) содир қилганлиги аниқланиб, ашёвий далил телефон аппарати тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинган.
Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 1-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича Ҳ.Шомаҳмудова гумонланувчи тариқасида жалб қилинган.
Изоҳ (0)