NASA мутахассислари ўзга сайёрлардаги цивилизациялар технологияларининг белгиларини излаш билан шуғулланади. Уларга лазер нурланиши, астромуҳандислик қурилмалари, кучли ифлосланган ёки ёритилган атмосфералар, шунингдек, йўлдошлар киради. Бу ҳақда агентлик сайтида хабар берилган.
2018 йилнинг апрель ойида АҚШ Конгресси ўзга сайёра цивилизацияларининг мавжудлиги ҳақида гувоҳлик берувчи сигналларни излашга қизиқиш билдирган. NASA 26—28 сентябрда ўзга цивилизация белгиларини излаш муаммолари бўйича семинар ўтказган. Олимлар тадқиқотларнинг истиқболли йўналишларини, шунингдек, шахсий ва хайрия ташкилотлари билан эҳтимолий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилган.
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, қизиқишнинг ошишига сабаб 2015 йилда Табби юлдузи ёруғлигининг ўзгариши кузатилгани ҳисобланади. Юлдуз ёруғлигининг нодаврий пасайиши унинг атрофида кўплаб объектлар мавжудлигини кўрсатган. Буни изоҳловчи кўплаб назариялар таклиф қилинган.
Изоҳ (0)