MINERVA-II1 роверлар жуфтлиги Ерга Рюгю астероиди юзасидан янги суратларни, шунингдек, қисқа видеони жўнатди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Роверлар юзасидаги ўзига хос «қисқичлар» бирданига учта вазифани бажаради. Улар сакраш вақтида астероид юзасига мустаҳкам ўрнашишга ёрдам беради, қуёш батареяларини зарарланишдан асрайди ва уларда ҳарорат датчиклари ўрнатилган.
«Хаябус-2» автоматик станцияси космосга 2014 йилнинг декабрь ойида Рюгю астероидини ўрганиш ва ундан намуналар йиғиш учун учирилган. Олимларнинг умид қилишича, у Ерга Қуёш тизими бирламчи материясининг дастлабки тоза намуналарини олиб келади.
Япон аппарати манзилга жорий йилнинг июнь ойи бошида етиб борган ва узоқ давом этадиган тормозланиш ва астероидга яқинлашиш жараёнини бошлаган.
Изоҳ (0)