Роскосмос ва Хитой миллий космик маъмурияти Ойни ва узоқ космосни тадқиқ қилиш соҳасида қўшма лойиҳалар, шунингдек, космик соҳанинг бошқа йўналишларида ҳамкорлик ҳақида протокол имзолади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Хабар берилишича, имзоланган протоколга мувофиқ томонлар ракета ташувчилар ва ракета двигателлари яратиш, Ойни ва узоқ космосни тадқиқ қилиш, Ерни масофадан зондлаш, сунъий йўлдош навигацияси ва бошқа йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун ўз позицияларни яқинлаштириш бўйича ишларни амалга оширади.
Изоҳ (0)