NASA Ой атрофидаги Gateway халқаро станция лойиҳасидаги ўзининг етакчилик роли ҳақида маълум қилмоқда, деб хабар қилди «РИА Новости».
Аввалроқ Роскосмос раҳбари Дмитрий Рогозин мазкур лойиҳада Россиянинг иккинчи даражали роли уни қониқтирмаслигини таъкидлаган ва БРИКС мамлакатларини жалб қилган ҳолда ўз лойиҳасини яратишни таклиф қилганди.
NASA томонидан маълум қилинишича, Gateway кўп миллатли ҳаракатлар билан NASA раҳбарлиги остида яратилади ва айни пайтда бошқа космик агентликларнинг, хусусан, ХКС бўйича шерикларнинг эҳтимолий ҳиссаси юзасидан муҳокамалар давом этмоқда.
Изоҳ (0)