Reuters агентлигида саккиз йил ишлаган фотожурналист Валери Зинк ташкилотни Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳарбий жиноятларини оқлашда айблаб, вазифасини тарк этди. Бу ҳақда у ўзининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилган.

Зинк Facebook’ка агентликнинг йиртилган гувоҳномаси суратини жойлаштирган ва Reuters материаллари 273 журналистнинг ўлимига олиб келган жазосизлик муҳитига ҳисса қўшаётганини таъкидлаган.
У Исроил уларнинг баъзиларини, хусусан, “Пулитцер” мукофоти совриндори Анас ал-Шарифни, ҳеч қандай далилсиз Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати билан алоқадорликда айблаганини билдирган.
Журналист агентлик раҳбариятининг ўз ходимларига нисбатан лоқайдлигини таъкидлаган. Уларнинг бир қисми 19 август куни Исроилнинг Ғазодаги Носир касалхонасига уюштирган ҳужумидан жабрланган эди. Журналистнинг айтишича, у Reuters пресс-картасини тақиб юришдан ор қилади, чунки агентлик бошқа Ғарб ОАВлари сингари олинган маълумотларни текширмасдан “Исроил тарғиботи”ни тарқатмоқда.
Исроилнинг Ғазодаги Носир касалхонаси қабулхонасига уюштирган ҳужуми оқибатида камида 20 кишини қутқариб қолишнинг иложи бўлмади. Ҳужум қурбонлари орасида журналистлар Муҳаммад Салам, Хусам Ал-Масри, Муаз Абу Тоҳ, Марям Абу Дакк ва Аҳмад Абу Азиз ҳам бор.
Изоҳ (0)