Американинг NASA аэрокосмик агентлиги Ерга йирик SP1 астероиди яқинлашаётганини маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Осмон жисмининг аниқ ўлчамлари ҳозирча номаълум. NASA маълумотларига кўра, унинг узунлиги 70 дан 160 метргача бўлиши мумкин. Daily Express ёзишича, ўз ўлчамлари бўйича астероид Big Ben (96 м) ёки Лондон чархпалаги (135 м)ни ортда қолдириши мумкин.
SP1 соатига 60 минг км тезликда ҳаракатланмоқда. 3 октябрь куни у ва Ер ўртасидаги масофа энг кичик нуқтага етади — астероид Ердан 5,87 миллион км узоқликда учиб ўтади, бу Ердан Ойгача бўлган масофадан 15 баробар кўп демакдир.
Изоҳ (0)