Япониянинг «Конотори-7» юк кемаси 27 сентябрь куни Халқаро космик станцияга беш тоннали юкни етказиб берди. Юклар станцияда ҳаётни таъминлаш ва илмий ишлар олиб бориш учун зарур. Кеманинг станцияга қўшилиш жараёни Япониянинг JAXA аэрокосмилк агентлиги томонидан тўғридан-тўғри трансляция қилинган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Учувчисиз юк кемаси 23 сентябрь куни Япониянинг Кагосима префектурасидаги Танегасима космодромидан учирилган. У ХКС га станцияда ўтказилаётган тажрибаларнинг намуналарини Ерга синов тариқасида юбориш учун мўлжалланган капсулани олиб чиққан.
Шунингдек, «Конотори-7» станцияга космик лифт яратиш бўйича тажрибалар учун иккита STARС-Ме микройўлдошини етказган.
Изоҳ (0)