Диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик бериш тартиби тўғрисидаги низом Ўзбекистон Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди, дея хабар бермоқда вазирликнинг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали.
Низомга мувофиқ, Дин ишлари бўйича қўмита томонидан диний ташкилотлар давлат рўйхатидан ўтказилишидан аввал розилик хати берилади. Бунда динга эътиқод қилиш, ибодат, расм-русумлар ва маросимларни биргаликда адо этиш мақсадида тузган кўнгилли бирлашмалари (диний жамиятлар, масжидлар, черковлар, синагогалар, монастирлар ва бошқалар), шунингдек диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари ва диний таълим муассасалари диний ташкилотлар деб эътироф этилади.
Қуйидаги ҳолларда диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик бериш рад этилади:
- диний ташкилотнинг таъсис ҳужжатлари конституциявий тузумини зўрлик билан ўзгартириш, мустақиллиги, яхлитлиги ва хавфсизлигини бузиш, конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини камситиш, уруш, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб этиш, фуқароларнинг соғлиғи, маънавияти ва ахлоқига қасд қилиш мақсадига эга бўлса;
- диний ташкилот устави қоидалари ва бошқа ҳужжатлари «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонунига зид бўлса;
- диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик бериш учун ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда ёки улар зарур тартибда расмийлаштирилмаганда.
Изоҳ (0)