Наманган вилояти Чуст тумани ҳокими ўринбосари Шарофиддин Юсупжонов 1800 доллар пора олган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканали хабар берди.
Хабар беришларича, мансабдор боғдорчилик фермер хўжалиги ташкил қилиш учун 5,3 гектар ер майдони ажратиб беришни сўраган фуқародан ишни ҳал қилиш учун аслида 2000 доллар сўраган.
Изоҳ (0)